...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имомали Раҳмон Қозоғистонга бир кун аввал етиб боришининг сабаби нима?


13:30, 14.03.2018 Олам
 4 714

Тожикистон президенти расмий ташриф билан Қозоғистонга учиб кетди.

Бугун, 14 март куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Марказий Осиё давлат раҳбарларининг ишчи учрашувида иштирок этиш учун расмий ташриф билан Қозоғистонга етиб борди.
 
Имомали Раҳмон нега бир кун аввал Қозоғистонга ташриф буюргани ҳақида Тожикистон президенти Матбуот хизмати маълумот берди.
 
Маълумотга кўра, ташриф давомида Тожикистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида бир нечта шартномалар имзоланади. Хусусан, икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш муҳокама қилинади.
 
Шунингдек, Тожикистон Қозоғистоннинг ун ва буғдой махсулотини сотиб олишни кенг йўлга қўйишни ва узоқ масофага товар ташишда транзит келишувлари имзоланиши кутилмоқда.
 
Бундан ташқари икки мамлакат ўртасида миграция масалалари юзасидан ҳам музокаралар ўтказилади.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 10–11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев йилда бир марта Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг йиғилишини ўтказиб туриш таклифини бергани ҳақида маълум қилган эдик.
 
Ушбу таклиф доирасида эртага, 15 март куни мамлакат раҳбарларининг биринчи йиғилиши Қозоғистон пойтахти Остонада бошланади.
Икром Раҳмон

Теглар:Қозоғистон Тожикистон Имомали Раҳмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!