Имомали Раҳмоннинг ўғли Жаҳонгир Ортиқхўжаевга таклифнома юборди

Олам

image

Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Имомали Тошкент шаҳар ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Наврўз байрами тантаналарида иштирок этиши учун таклифнома юборди. Бу ҳақда АП хабар берди.

Қайд этилишича, Рустам Имомали дунёнинг 17 та шаҳар ҳокимига шундай таклифнома юборган. Жумладан, Лусака (Замбия), Сана (Яман), Монастир (Тунис), Лаҳор (Покистон), Клагенфурт (Австрия), Боулдер (АҚШ), Ройтлинген (Германия), Мозори-Шариф (Афғонистон), Теҳрон (Эрон), Широз (Эрон), Санкт-Петербург (Россия), Минск (Беларусь), Урумчи (Хитой), Анқара (Туркия), Сямэнь (Хитой), Ашхобод (Туркманистон) ва Чиндао (Хитой).

Булардан ташқари, Рустам Имомали Тошкент ва Москва маъмуриятларига таклифнома жўнатган.

Маълумот учун, 21 март куни Душанбе марказий майдонида Тожикистон тарихида биринчи марта Наврўзга бағишланган байрам карнавали ўтказилади.

Унда бутун мамлакатдан ҳунармандлар, масхарабозлар, ижрочилар, раққослар - жами 26 минг киши иштирок этиши кутиляпти.

Маълумот учун, Рустам Имомали Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли. У 2017 йилдан бери мамлакат пойтахти Душанбе шаҳрига ҳокимлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Наврўз Рустам Имомали

Баҳолаганлар

422

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг