Бангладеш биринчи Президентининг қотилларидан бири 24 йил деганда қўлга олинди

Олам

image

Бугун, 8 апрель куни Бангладеш полицияси мамлакатнинг биринчи Президенти Мужибур Раҳмоннинг қотилларидан бирини 24 йиллик қидирувдан сўнг, ҳибсга олди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳибсга олинган офицер Абдул Мажед 1996 йилда Бангладешдан чиқиб кетган ва у мамлакатга 2020 йилнинг март ойида қайтиб келган. Мамлакат адлия вазири Анисул Хақнинг сўзларига кўра, ўлим жазосини тайёрлаш жараёни аллақачон бошланган, чунки ҳибсга олинган одам суд қарорига шикоят қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Раҳмон ўлдирган ҳарбий тўнтаришда қатнашган офицерлар 1998 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Уларнинг беш нафари 2009 йилда қатл этилган.

Президент Раҳмон 1975 йил 15 августда Даккадаги қароргоҳида рафиқаси, уч ўғли, бошқа қариндошлари ва оиланинг яқин қариндошлари (тахминан 20 киши) билан бирга ўлдирилганди. Ўша пайтда Германияда бўлган икки қиз тирик қолган, улар орасида ҳозирги Бош вазир Шайх Хасина ҳам бор эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бангладеш

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг