...
МЕНЮ
ONLINE TV

Илк бор Ўзбекистон ҳукумати аъзоси “Америка овозига” интервью берди


09:31, 18.03.2018 Жамият
 4 533

Танзила Норбоева Нью-Йоркда БМТнинг аёллар саммитида қатнашган.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон ҳукуматидан бу даражадаги ҳеч бир расмий вакил “Америка овози” ёки шу сингари хорижий ахборот воситалари билан очиқ ва юзма-юз мулоқот қилмаган. Биринчи бор Ўзбекистон республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева “Америка овози” телерадиосига интервью берди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси мамлакатда бугунги кунда хотин-қизлар мақоми, аёл нуфузига бўлган муносабат, уларнинг меҳнат шароити, яшаш тарзи, ижтимоий аҳволи хусусидаги саволларга батафсил жавоб қайтарган.


 
Мамлакатдаги ислоҳотлар жараёнида етакчи роль ўйнаётган Танзила Норбоева бу ҳафта Нью-Йоркда БМТ аёллар саммитида қатнашиб, сўнгра Вашингтонда АҚШ ҳукумати ва ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари билан музокаралар олиб борган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:БМТ Танзила Норбоева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Кофи Аннан вафот этди

19:32, 18.08.2018 5 967

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар