... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида илк хабарни берган журналист вафот этди


09:27, 11.01.2017 Олам
 2 159

2016 йили Клэр Холлинворт 105 ёшни қарши олган эди.

Кеча, 10 январь куни Гонконгда иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги илк хабарни берган журналист Клэр Холлинворт вафот этди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.

Клэр Холлинвортнинг иккинчи жаҳон уруши бошлангани ҳақидаги хабарини Британиянинг “Telegraph” нашри чоп этган. Ўшанда журналист хизмат топшириғи билан Польшага жўнатилганди. Кейинроқ, у немис ҳарбийларининг мамлакатга бостириб киргани ҳақида маълумот берган.

Маълумот учун, Клэр Холлинворт 2016 йил 105 ёшни қаршилаган эди.

Умида Якубова

Теглар:Клэр Холлинворт Иккинчи жаҳон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!