ДТМ раҳбари тестлар қандай соддалаштирилишини маълум қилди
Жамият
−
02 Май 2020
9964Аввалроқ, бу йил олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун тузилган тестлар соддалаштирилиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 2 май куни АОКАда Ўзбекистон таълим соҳаси раҳбарлари билан ўтказилган брифингда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов тестлар қай тартибда соддалаштирилиши бўйича маълумот берди.
“Ҳар бир вариантда қўлланиладиган биринчи қийинлик даражасидаги тест топшириқлари сони ўртача 10 тагача етказилмоқда”, деди Мажид Каримов.
Шунингдек, ДТМ директори тест синовларини соддалаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилаётгани ва бу масалада қабул қилинган қарорлар тез кунларда эълон қилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда бу йил олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини соддароқ ўтказиш бўйича топшириқ берилганди.
LiveБарчаси