1 ойда 1 миллиард. Трамп иқтисодий инқирозга учрамоқда

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трампга қарашли активларнинг умумий қиймати коронавирус оқибатида тахминан 1 миллиард долларга камайиб, 2,1 миллиард долларга тушиб кетди. Бу ҳақда “Forbes” журнали ёзмоқда.

Нашр ходимлари 1 март куни Америка раҳбарининг бойлигини 3,1 миллиард доллардан ошганини ҳисоблаб чиқди. 18 мартга келиб, 2,1 миллиард долларга тушиб кетди. Бунга асосий сабаб этиб Трампга қарашли кўчмас мулк қийматининг пасайиб кетгани кўрсатилди. Нашрнинг таъкидлашича, компанияларнинг улуш нархи ҳозир тез ўзгармоқда. Шу сабабли Қўшма Штатлар раҳбарининг бойлиги ҳам ўзгариб боради.

Нашр маълумотларига кўра, Трампнинг энг қимматбаҳо активларидан бири Нью-Йорк марказидаги тижорат кўчмас мулки, жумладан, офислар учун ижарага берилган ҳудудлар ҳисобланади. Ҳозирги кунда Нью-Йорк аҳолисига зарурат туғилмаса, уйларини тарк этмаслик буюрилган. Шу сабабли шаҳарда ишбилармонлик фаоллиги сезиларли даражада пасайди.

Мақолада ёзилишича, АҚШ раҳбари мамлакат бўйлаб 500 га яқин турар-жой мулкига ҳам эгалик қилади. Уларнинг умумий қиймати 1 мартдан 18 апрелгача тахминан 235 миллион доллардан 148 миллион долларгача камайган. Бундан ташқари, давлат раҳбарига қарашли меҳмонхоналар, дам олиш масканлари ва гольф майдонларининг нархи ҳам пастлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг