Икки вилоятнинг солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан икки вилоят солиқ бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Элёр Толлиев Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган. У тайинловга қадар Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

"Элёр Толлиев 1983 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У 2004 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган", дейилади хабарда.

Сирожиддин Эшматов эса Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи бўлган. У Самарқандга тайинлангунига қадар Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Маълумот учун, Сирожиддин Эшматов 1971 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон солиқ бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made