Абдулла Арипов Озарбайжон Демократик Республикаси 101 йиллиги тантаналарида иштирок этди

Жамият

image

Айни вақтларда Тошкентдаги “Wyndham” меҳмонхонасида Озарбайжон Демократик Республикасининг 101 йиллиги шарафига қабул маросими бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон тарафидан Ҳукумат раиси Абдулла Арипов, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев иштирок этмоқда. Маросим икки мамлакат мадҳиялари билан бошланди.
 
Тадбир аввалида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Гусейн Гулиев тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистон Озарбайжоннинг азалий дўсти, қардоши эканини алоҳида таъкидлади.
 
Ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов ва элчи Гусейн Гулиевни орқали  Озарбайжон Демократик Республикаси 101 йиллиги билан бутун мамлакат халқини табриклади. 

Тадбирда кўплаб мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари, дипломатик корпус вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, журналистлар иштирок этмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, 1918 йилда Озарбайжон Демократик Республикаси ташкил этилиши  Озарбайжон  тарихида ёрқин саҳифа ҳисобланади. Кейинги йиллар, ўн йилликлар ёруғ воқеалар, катта ютуқлари билан мамлакатнинг ва Озарбайжон халқининг ҳаёт  босқичларини ташкил этади.
 
1918 йилда Озарбайжон Миллий Кенгаши томонидан Озарбайжон Демократик Республикаси мустақиллигини  тантанали суратда эълон килинган. Шу куни Тифлисда (ҳозирги Тбилиси) мустақиллик декларацияси имзоланган.
 
Шу воқеалар  шарафига Бакуда кўчалардан бири, метрополитен бекати  номланган ва “Истиглалият” (мустақиллик) кўчасида мустақиллик  декларацияси  матни (лотин ва араб ҳарфларида)  билан стелла  ўрнатилган.

Тбилисида Кавказдаги собиқ подшо вакили саройи зали деворида озар, грузин ва инглиз тилларидаги ёзув билан ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг