Цукерберг, Маск, Безос... Дунё бойлари Трампнинг маслаҳатчиси бўлди

Олам

GettyImages-697897426

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатни коронавирус пандемиясидан кейин инқироздан олиб чиқиш учун “Америка буюк иқтисодий тикланиши” лойиҳаси амалга оширилишини маълум қилид. Оқ уй расмий сайтида лойиҳага кимлар жалб этилиши эълон қилинди.

Оқ уй тузган қатор соҳавий гуруҳлар “Иқтисодий қайта тикланиш бўйича буюк америка гуруҳлари” деган жарангдор ном билан аталди.

“Американинг энг етакчи раҳбарларидан ташкил топган мазкур гуруҳлар Оқ уй маъмурияти билан биргаликда Американинг келажакдаги мисли кўрилмаган тараққиёт йўлини белгилаш устида иш олиб боради. Саломатлик ва бойлик Американинг бош мақсади ва бу гуруҳлар нисбатан мустақил миллатнинг асосини яратади”, дейилади Оқ уй ҳисоботида.

Оқ уй қишлоқ хўжалиги, банк, қурилиш, мудофаа, энергетика, молия, озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш, кўчмас мулк, технология, алоқа, транспорт, спорт каби соҳалар бўйича гуруҳлар тузган. Гуруҳларга жами 200 га яқин мутахассислар киритилган. 

Уларнинг орасида дунёга машҳур бизнесменлар, молиячи, спорт соҳаси вакиллари ҳам бор. Жумладан, Илон Маск, Tesla бош директори; Жефф Безос, Amazon компаниясининг бош директори; Тим Кук, Apple бош директори; Марк Цукерберг, Facebook бош директори; Дэвид Соломон, Goldman Sachs бош директори; Стивен Шварцман, Blackstone компаниясининг бош директори; Жеймс Куинси, Coca-Cola бош директори; Крис Кемпчински, McDonald’s бош директори; Жеймс Даймон, JPMorgan Chase бош директори; Жеймс Горман, Morgan Stanley бош директори; Мэрилин Хьюсон, Lockheed Martin бош директори; Аджай Банга, Mastercard президенти; Дана Уайт, Ultimate Fighting Championship (UFC) президенти ва бошқа кўплаб трнасчегаравий корпорациялар менежерлари Оқ уй рўйхатига киритилган. 

Лойиҳага жалб қилинган шахсларнинг асосий вазифаси инқироздан кейин АҚШ иқтисодиётини тиклаш масаласида Трампга маслаҳат бериш.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ инқироз пандемия

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг