Ресторанларга 24 соат ишлашга рухсат берилиши мумкин
−
20 July 2020 27468 1 minute
Ўзбекистондаги ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Президент фармони тайёрланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Билдирилишича, палатага соҳада фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорлар ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш учун инқирозга қарши чоралар кўришга ёрдам бериш бўйича мурожаат қилишган.
Палата мутахассислари коронавирус пандемиясининг оқибатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлиги, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекциясининг қатъий қоидалари туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш шахобчаларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор зарур ва шошилинч чораларни кўриш масаласида Президент администрациясига ишчи хат билан мурожаат қилган.
Савдо-саноат палатасига тақдим этилган таклифлар натижаларига кўра, масъул вазирлик ва идоралар томонидан Президент фармони лойиҳаси тайёрланди. Унга мувофиқ тадбиркорликни, хусусан овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2020 йил охирига қадар қуйидаги чоралар кўрилади:
• бир қатор солиқ имтиёзларини узайтириш;
• ёлланма ишчилар сонини кўпайтириш;
• умумий овқатланиш ёзги террасаларини жойлаштириш тартибини жорий этиш;
• умумий овқатланиш ва бошқа кўнгилочар муассасаларининг иш вақтини 24 соатгача узайтириш ва бошқалар.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November
Qora dengizda dron kemaga hujum qildi
15 November