Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар кўпаймади

Жамият

image

Бугун, 23 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1716 нафарни ташкил этиб, ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақда мамлакатнинг Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида маълум қилди.

Отабековнинг сўзларига кўра, ҳозирда Тошкентдаги учта тиббиёт муассасасида 318 киши даволанмоқда, улардан 74 нафарида клиник пневмония белгилари мавжуд.

“Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 84 бемор даволанмоқда, 29 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган 82 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 152 бемордан 45 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 6 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти”, деди Нурмат Отабеков.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтга келиб, 116 минг фуқаро стационар ва уй шароитида карантин муддатини ўтаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 450 нафари даволанган, 7 нафари вафот этган.  

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг