Ливандаги намойиш полиция ва қуролли кучлар орқали бостириляпти

Олам

image

Армия ва полиция махсус кучлари норозилик намойишчиларига қарши кўздан ёш оқизувчи газ гранаталарини қўллаган ҳолда Ливан пойтахти устидан назоратни қайта тиклади. Ливан Қизил Хоч жамиятига кўра, тўқнашувлар пайтида камида 11 киши жароҳат олган. Куч ишлатар тузилма вакиллари намойишчиларни ҳукумат саройи яқинидаги Риад Сольх майдонидан ҳайдаб чиқарган. Шаҳарнинг мусулмон ва насроний мавзеларини боғлайдиган Ринг даҳаси орқали ўтиш жойи тозаланган. Байрутнинг шимолий ва жанубидаги йирик автомагистралларда транспорт ҳаракати тикланди.

11 июнь куни Ливан пойтахти Байрут ва бошқа шаҳарларда тартибсизликлар бошланди. Бунга миллий валюта курсининг рекорд даражада – бир доллар учун 3900 дан 6000 Ливан фунтига қадар пасайиши сабаб бўлган. 12 июнь куни Бош вазир Ҳасан Диаб бошчилигидаги технократлар ҳукумати молиявий вазиятни барқарорлаштириш учун расмийлар томонидан фавқулодда чоралар кўрилишини эълон қилди. Ливан Марказий банки раҳбари Риад Салом истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги башоратлар тасдиқланмади.

Томонлар ўртасидаги воситачилик ҳаракатларида фаол қатнашган парламент спикери Набих Берри журналистлар билан учрашувда миллий валютанинг бозор курси бир доллар учун 3200 фунтни ўрнатишини айтди.

Вазият маронит черкови раҳбари Патриарх Бишара Раянинг мурожаатидан сўнг тинчлантирилди. У намойишчиларни маданий норозиликлардан четга чиқмасликка чақирди. У ўтмишда оғир синовларни бошдан кечирган Ливан ҳозирги инқирозни енгиб, бирдамликни сақлаб қолишига ишонч билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливан

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг