Ўзбекистон аэропортлари самолётларга хизмат кўрсатиш ставкаларини пасайтиради

Жамият

LP-84063671

Хорижий авиаташувчилар учун аэропортларда хизмат кўрсатиш тарифлари пасайтирилмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, “Uzbekistan Airports” АЖ хорижий авиаташувчи копмания самолётларига Ўзбекистон Республикасидаги аэропортларда ер усти хизматларини кўрсатиш тарифлари камайтиради.

2020 йилнинг 1 март санасидан барча маҳаллий аэропортларда учиб келаётган йўловчиларга хизмат кўрсатиш ставкаси бекор қилинади. Хорижий авикомпанияларнинг юк ташиш рейсларида эса юкга ишлов бериш тарифлари пасайтирилади.

Шунингдек, хорижий авиакомпанияларнинг бизнес-класс йўловчиларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Тошкент халқаро аэропортининг “Business Lounge”даги хизматларининг нархи ҳам пасайтирилди.

Ушбу чоралар халқаро авиация хизматлари бозорида республика аэропортларининг рақобатбардошлигини ошириш, мамлакат аҳолиси талабларини қондириш ва Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган.

Хорижий авиакомпанияларнинг республика аэропортларида парвозларни амалга ошириш харажатларини пасайтириш Ўзбекистон аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун авиачипталар нархини пасайтиришга йўналтирилган. Бундан ташқари юкларни ташиш учун тарифларнинг пасайтирилиши эса Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятни янада ривожлантиришга ёрдам беради.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт авиаташув

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг