“МЭИ” миллий тадқиқот университети” филиали ижрочи директори тайинланди
Жамият
−
16 Сентябрь 2019
4741Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15 сентябрдаги қарори билан Хожакбар Султанович Далиев Тошкент шаҳридаги “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди.
Хожакбар Далиев бунгача Ўзбекистон Миллий университети Физика факультети декани лавозими ишлаган. Физика-математика фанлари доктори, профессор.
Далиев 1958 йилда Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятида туғилган. Тошкент давлат университетининг физика факультетини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат энергетика тармоғи учун малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
LiveБарчаси