Ғузор тумани ҳокими ишдан кетди
Жамият
−
10 Апрель 2020
16301Бугун, 10 апрель куни Халқ депутатлари Ғузор тумани кенгаши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов ўз аризасига кўра, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Собиқ ҳоким саломатлигини тиклаб олгач, тез орада сафга қайтишини билдирган.
Маълумот ўрнида, Саъдулла Бобоқуловга 2019 йилнинг 11 ноябрь куни фаолиятидаги айрим камчиликлари учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан хайфсан берилган эди.
Ишдан бўшаган Саъдулла Бозоров ўрнига Ғузор тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Бекзод Суюнов туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Йиғилишда вилоят сектор раҳбарлари иштирок этган.
LiveБарчаси