...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ: Оиланинг тўрт аъзоси уйида ёниб кетди


12:46, 21.12.2018 Жамият
 5 008

Ёнғин Элликқалъа тумани Сарбий ОФЙда жойлашган уйда яшаган фуқаро С.Б.нинг уйида содир бўлган.

Кеча, 20 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида содир бўлган ёнғин оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Гап шундки, ёнғин Элликқалъа тумани Сарбий ОФЙда жойлашган уйда яшаган фуқаро С.Б.нинг уйида содир бўлган.  
 
Ёнғин оқибатида уйнинг 165 кв метр майдонида томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда ВАЗ 2106 жигули русумли машина ёниб зарарланган. Ёнғинга 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчирувчилар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғинни ўчириш вақтида уйнинг ичидан уй эгаларининг тўрт нафари куйган ҳолдаги жасадлари топилган.
 
Ёнғинни келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.​

Теглар:Ёнғин Қорақалпоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар