Олий суд раиси оқлов ҳукмлари ва йўқотилган “дело”лар ҳақида гапирди

Жамият

image

Ўзбекистонда суд тизими шаффофми? Агар шаффоф бўлса, уларни давлат раҳбари бошчилигида нега кўп танқид қилинади? Судлар эркинми? Агар эркин бўлса, бугунгача нима учун уларни эркинлаштириш ва амалдорлар қўлида қўғирчоқ бўлиб қолмаслиги ҳақида гапириб келиняпти? Уларда оқлов ҳукмлари ҳам учраб турадими? Замоннинг эпкини билан учраб турибди. 

"Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - халқ фаровонлиги ва давлат тараққиётининг кафолати" мавзусида мунозара клубининг йиғилиши Олий суд раиси Козимжон Комилов оқлов ҳукмлари, улар асосан қайси даврга тўғри келаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, баъзи ишлар йўқ қилиб юборилган.  

“Илгари оқлов ҳукми чиқарган судья муддатининг охирига етиб бормас эди. У минг зўр профессионал бўлса ҳам... Асосий мезон Президентимизнинг далиллар мақбуллиги ҳақидаги қароридан сўнг бошланди. Гап терговни жиноятни дастлабки содир этилган вақтдан бошлаб, қонунга асосланган ҳолда чиқиб келиш механизмига қаратилди. Бу эски ишларни кўришга ҳам шароит яратиб берди. Мен жуда кўп одамларни қабул қиламан. Улар билан суҳбатлашаман. Уларнинг кўрган азобларини ҳам биламан. Биз қилган хатоларни қайтармаслигимиз керак. Жиноят бўлса, жазосиз қолмаслиги керак, айбсиз одам айбдор бўлмаслиги керак. 

Суд ўзи кўчадан “дело” олиб келмайди. Терговдан, яъни ички ишлардан, прокуратурадан келади. Сифат нуқтаи-назардан айтяпсиз. Ҳали биз сифатга тўлиқ қаноатланаётганимиз йўқ. Ҳали оқланган ишларнинг 96 фоизи 2017 йилгача бўлган ишлар. Баъзи ишлар йўқ қилиб юборилган. Албатта, биров уни йўқ қилмаган. Уни маълум тартиб асосида йўқ қилинган. 

Бош прокурор билан Олий суднинг протест қилиш ваколатини олиш керак деган фикрга мен ҳам қўшиламан. Янги қонунда шуни инобатга оляпмиз. Албатта, бу кенг жамоатчиликка олиб чиқилади”, дейди Козимжон Комилов.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Козимжон Комилов

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг