... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ: “Кибриёхоннинг ички органлари олинмаган”


19:00, 11.02.2018 Жамият
 20 895

Вазиятни ўрганиб чиққан ИИВ ўзининг расмий сайтида бу борадаги тахминлар асоссиз эканлигини билдирувчи раддияни маълум қилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ички органларини сотиш мақсадида ёш болаларни ўғирлаб юрган бир гуруҳ жиноятчилар ҳақидаги огоҳлантирувлар тарқала бошлагани ва Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 5 яшар қизчанинг ўлдириб кетилгани бунга мисол қилиб келтирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматида қуйидагича мазмундаги раддия маълум қилинди:
 
“Жорий йилнинг 9 февраль куни интернет тармоғида фарғоналик беш ёшли қизчанинг ўлими тўғрисида “Осторожно! Узбекистане появилась новая банда, ворующая детей на органы” мазмундаги тарқалган хабар асоссиз бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёш болаларни ўғрилаётган жиноий гуруҳлар йўқлиги, фарғоналик қизчанинг эса барча ички аъзолари мавжуд бўлиб, олиб қўйиш ёки трансплантация ҳолатлари аниқланмаганлигини маълум қиламиз.
 
Ҳозирда, қизчанинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда”.
Икром Раҳмон

Теглар:Фарғона ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар