... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИБнинг каззоб ходимлари қўлга олинди


17:29, 16.07.2018 Жамият
 13 499

Т.У ва унинг ҳамтовоқларидан марихуана моддаси ҳеч қандай ҳужжатсиз расмийлаштирилмай олиб қўйилган.

Паркент тумани суди ИИБнинг товламачи ходимлар устидан ҳукм ўқиди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБ ходими Х.С ва унинг жиноий шериги Р.Уларнинг жиноят содир этганликдаги айблари ўз тасдиғини топгач, Жиноят ишлари бўйича Паркент тумани суди уларга нисбатан қонунда белгиланган жазони тайинлаган.
 
Собиқ ИИБ ходимлари гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган Т.Уни ушлаганликларидан сўнг унинг шерикларини қўлга олиш йўли билан мўмай пул ундириш режасини ишлаб чиққанлар. Бунинг учун гиёҳвандлик моддалари олди-сотдиси билан шуғулланадиган тўда аъзоларини қидириб топганлар.
 
Аввалига Т.У ва унинг ҳамтовоқларидан марихуана моддаси ҳеч қандай ҳужжатсиз расмийлаштирилмай олиб қўйилган. Кейинчалик ишни “жиноятнинг иссиқ изини ёпди-ёпди” қилиши учун улардан пул ундира бошладилар.
 
Тўда аъзоларидан “қонуний чора кўраман” деб дастлаб 500 АҚШ доллари, кейинроқ яна 300 АҚШ доллари олганлар. Бу иш сурункали давом этиб келаверган. Кейинги “тергов”да 500 минг сўм сўралди.
 
Эътиборлиси, сўроқ бераётганлар ҳам анойилардан эмас эди. Улар ходимларнинг пул ундириш билан боғлиқ талабларини ҳар бирини аудио тасмага ёзиб бордилар.
 
Навбатдаги пул талабидан сўнг сабр-косаси тўлган “жиноятчи”лар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бу ҳақда етказган. Шундан сўнг икки ходим 200 минг сўм пулни пора сифатида олаётганда қўлга олинади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўздонмаҳсулот” АК бошқаруви раиси ва унинг куёви пора билан хибсга олинганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ориф Умиров

Теглар:ИИБ пора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар