Си Цзиньпин Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширади. Ҳозирда ушбу ташрифга тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой ҳамда Корея Республикаси билан ҳамкорликдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар лойиҳалар ижросини кўздан кечириш учун ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

“Хитой билан ҳам алоқалар изчил ривожланмоқда. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг мамлакатимизга бўлажак давлат ташрифига пухта тайёргарлик кўрилмоқда”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, шу йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 4 миллиард долларга, Жанубий Корея билан 1,4 миллиард долларга етди.

Аммо бу йил айрим соҳаларда экспорт кўрсаткичлари пасайган. Жумладан, Хитойга ўтган саккиз ойда тўқимачилик соҳасида 42,3 фоизга, кимё ва нефть-кимё саноатида 33,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришда 18,1 фоизга камайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Хитой Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

676

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг