...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ жиноятчиларга тақлид қилган ёшларнинг кимлигини аниқлади


12:30, 18.10.2018 Жамият
 10 555

Ижтимоий тармоқларда ёшларнинг турли расмлари ва видео тарқалганди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 70–80- йиллар жиноий унсурларини акс эттирувчи ёшлар гуруҳи ташкил топгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Унда ёшлар ўзини жиноий гуруҳ вакилларидек тутаётганини кўриш мумкин.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур маълумотларни текшириб чиқди.


 
ИИББ маълум қилишича, суратлардаги ёшлар кимлиги аниқланган, уларнинг ўзлари ва ота-оналари билан суҳбат ўтказилган. Суҳбат давомида ёшлар суратларнинг туб маъноси нимани англатиши ҳақида умуман тасаввурга эга эмаслиги маълум бўлган. шунингдек, интернетдаги пост муаллифлари бир-бирларини танимаслиги ҳам аниқланган.ю улардан бири Учтепа туманида яшаса, иккинчиси Олмазор туманида яшайди.
 
Йигитлар ўз ҳаракатларини “ўғрилар дунёси романтикаси” ҳақидаги фильмларни кўрган ёшларнинг шўхлиги ва ҳазили деб атаган.
 
Болалар ўзларига намуна сифатида номуносиб одамларни танлаганида уларнинг ота-оналари ҳам қандайдир даражада айбдор ва улар ўз айбларини тан олган.
 
“Ўғлим билан қандай фильмлар кўриши, нимага қизиқиши ҳақида гаплашишга вақт бўлмаган”, деган йигитлардан бирининг отаси.
 
Шу билан бирга улар фарзандлари яхши бола экани ва уларнинг дўстлари хам жиноят оламига алоқаси йўқ болалар эканини таъкидлашган.
 
ИИББ хабарида айтилишича, суратдаги қуролларнинг барчаси ўйинчоқ. Уларни дуч келган ўйинчоқлар дўкони ёки бозордан сотиб олиш мумкин.
 
Булардан ташқари, тенгқури билан ҳисоб-китоб қилиб олган қизлар тасвирланган видеодаги шахсларни аниқлаш ишлари ҳамон давом этаётгани таъкидланган.
 
ИИББ маълум қилишича, видео Ўзбекистонда тасвирга олинмаган бўлиши ҳам мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳри ИИББ ёшлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар