Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун коронавирусга чалинганлар 300 нафардан кам бўлди

Жамият

image

Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистонда 295 ҳолатда касаллик қайд этилди. Жами касалланганлар сони 43 370 нафарга етди. бу ҳақад Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган ҳамда Андижон вилоятларида жами 448 нафар бемор соғайди. Шу тариқа бугун мамлакатда соғайганлар сони коронавирус қайд этилганлар кўрсаткичидан кўп бўлди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 370 нафар бемордан 40 880 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 147 нафар бемордан 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

438

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг