Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилмоқда
Жамият
−
29 Июнь 2020
14414Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Янги агентлик бевосита Президентга бўйсунади ва мамлакат парламентига ҳисобдор бўлади.
Фармон билан Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. Жумладан, Агентлик мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлайди.
Агентлик коррупцияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади.
Агентликка, шунингдек, қуйидаги бир қатор ҳуқуқлар берилди:
• бюджет маблағларининг сарфланиши, давлат активларининг реализация қилиниши, давлат харидлари, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва давлат дастурлари бажарилиши билан боғлиқ материалларни талаб қилиш, олиш ва ўрганиш;
• жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;
• коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий суриштирувлар ўтказиш;
• ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш.
Агентликнинг огоҳлантириш, тақдимнома ва мурожаатлари ўн кун ичида кўриб чиқилиши ва натижалари юзасидан ёзма ахборот берилиши шарт.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь