Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 25 мингдан ошди
Жамият
−
12 Август 2020
11858Бугун, 12 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 250 нафарга ошиб жами беморлар сони 32 465 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 109 нафари Тошкент вилоятида;
• 108 нафари Тошкент шаҳрида;
• 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 7 нафари Aндижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ушбу касалликдан Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли A.A. (эркак) ҳамда Миробод туманида яшаган 67 ёшли Э.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати бугун Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан 1 016 нафар бемор соғайди.
Вазирликнинг хабарига кўра:
• Тошкент шаҳрида 720 нафар;
• Тошкент вилоятида 215 нафар;
• Қорақалпоғистон Республикасида 47 нафар;
• Aндижон вилоятида 14 нафар;
• Наманган вилоятида 14 нафар;
• Навоий вилоятида 6 нафар бемор касалликдан буткул фориғ бўлган.
Эндиликда Республикда 25 106 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳозирда мамлакатда 7 149 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда ушбу вирусга чалинган беморлар сони 232 нафарга ошиб, жами беморлар сони 32 215 нафарга етган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси