Айрим туманларда қўлда терилган пахтага қўшимча ҳақ тўланади

Жамият

image

Республикадаги айрим туманларда бу йилги пахта йиғим-терим мавсумида ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига давлат бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 сўмдан устама тўланади. Бу хақда Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилди.

Қуйидаги:

•  Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларда;

•  Қорақалпоғистоннинг Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Хўжайли, Шуманай, Чимбой ва Нукус туманларда;

•  Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманларда;

•  Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманларда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига давлат бюджетининг қўшимча манбалардан устама ҳақ тўланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда - 1 000 сўмдан, иккинчи теримда - 1 400 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланиши белгиланган. 

Пахта териш машиналари билан териб олинган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун эса 920 000 сўмдан кам бўлмаган хизмат ҳақи тўланади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

пахта

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг