Иш берувчи ишга кирувчидан қайси ҳужжатларни талаб қилиши тақиқланган?

Жамият

image

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева брифингда маълум қилди.

Шу йил ўқишни тамомлаяпман, ишга жойлашиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этишим керак?

"Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишади:

– паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса,

— туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани;

– меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно

– ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотнома;

– ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;

– олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳнома ёки бошқа тегишли ҳужжатлар.

– Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин", дейди Севара Ўринбоева.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси шароитида ишсизлар сони 2 миллионга яқинлашгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ишга қабул қилиш ҳужжатлар

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар