Игорь Сергеев учун Осиё кубоги якунланди

Спорт

image

Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган Австралия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳужумчи Игорь Сергеев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати футболчининг жароҳати бўйича маълумот берди.

Манбага кўра, тиббий штаб томонидан зарур текширувлар ўтказилган ва Сергеевнинг ўнг тиззасидан жиддий жароҳат олгани аниқланган.

Шундай қилиб, Сергеев турнирдаги иштирокини якунлади. Яқин вақт ичида жарроҳлик операциясини ўтказиши кераклиги аниқланди.

“ЎФА ҳамда футбол жамоатчилиги номидан Игорьга Осиё кубогидаги ёрқин ўйини учун миннатдорчилик билдириб, саломатлик тилаймиз”, дейилади манба хабарида.

Маълумот учун, Игорь Сергеев Осиё кубогининг 2-тури доирасида Ҳиндистонга қарши баҳсда гол уриб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалабасига ўз ҳиссасини қўшганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги Игор Сергеев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made