Ифторликда қандай таомланиш керак?
Бу қизиқ
−
14 Май 2019
7589Ифторлик пайтда аввал икки дона хурмо ва тахминан 300 миллилитргача илиқ ёки уй ҳароратидаги сув билан оғиз очиб оламиз, сўнгра 10–15 дақиқадан кейин, овқатланишимиз мумкин.
Секинлик билан таомланинг. Узоқ оч бўлишликдан кейин кўп миқдорда таомланиш бадан учун стрессдир. Кечки овқат имкон қадар тез ҳазм бўладиган ва енгил бўлиши лозим. Овқатни барра салатлар, кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш керак. Ифторни иссиқ шўрва билан бошлашлик, узоқ очликдан кейинги энг яхши таомланиш ҳисобланади, чунки, у организмдаги озуқавий моддалар захирасини тўлдиради ва баданни асталик билан навбатдаги таомга тайёрлайди.
Кечаси ётишдан олдин, қатиқ, тарвуз ва бошқа тез ҳазм бўладиган мева ва сабзавотлардан еб олиш мумкин. Ортиқча таомланиш овқат хазм қилишдаги муаммолар ва ошқозондаги оғриққа сабаб бўлиб қолишини унутманг. Овқатингизда барча дармондорилар бўлишига ишончингиз комил бўлсин.
Ифторда оқсиллар, сабзавотлар, мевалар ҳамда фойдали ёғлар, шунингдек, ёрма, кўкрак гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлсин. Қовурилган, тузланган ва ўта ёғли таомларни ўзингиз учун чекланг. Гўшт, тухум ва сут махсулотлари оқсилга бой ҳисобланади. Юқоридаги махсулотлардан ҳеч бўлмаганда биттасини ифторликда истеъмол қилиш керак.
Ширинликлардан ҳам воз кечинг. Ширинликлар ифтордан кейин қоринда дамланишга сабаб бўлади ва овқат хазм қилишни ёмонлаштиради. Бундан ташқари, у қон таркибидаги глюкоза миқдорини ошириб юборади, натижада ширинликка бўлган талаб яна ортиб кетади. Шунинг учун, ширинликни ифтордан 2-3 соат кейин истеъмол қилиш тавсия этилади. Лекин энг яхшиси ширинликнинг ўрнини мевалар ва мева қоқилари билан босиш керак.
Рамазонда кофе миқдорини камайтириш керак, акс ҳолда у бош оғриғи ва уйқусизликка сабаб бўлиши мумкин.
Рамазон ойида асосий таомни уч қисмга бўлинг. биринчиси оқсиллар, иккинчиси ёғсиз гўшт ва балиқ, учинчиси эса сабзавотлар бўлсин. Бу овқатланишдаги соғлом мўтадилликка сабаб бўлади.
LiveБарчаси