Эртага айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +42 дан ошади
Жамият
−
25 Июнь 2019
5326Кун қиздиргандан қиздиряпти. Ҳатто, совутгичларнинг кучи етмаяпти қуёш тафтига қарши туришга. Эртага, 26 июнь куни янада иссиқроқ бўлиши кутилмоқда.
Чоршанба куни баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Гидрометеорология маркази бонг урмоқда.
Хусусан, ана шундай об-ҳаво Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида кузатилиши қайд этилган. Уларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +37... +42, кечаси +20... +25 даража бўлиши мумкин.
Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40 даржагача кўтарилиши, кечаси +19... +24 даража бўлиши мумкин.
Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкентда ҳаво ҳарорати +37... +39 иссиқ, кечаси +20...+22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Ёғингарчилик кутилмайди, шамол тезлиги ўртача 3-8 метрни ташкил қилади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь