Ўзбекистонликлар ва озарбайжонликлар бозорда жанжаллашди
Олам
−
17 Август 2019
5694Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Салова кўчасидаги бозорда травматик қурол иштирокида оммавий жанжал юз берди. Натижада уч киши жабрланди. Бу ҳақда ТАСС Россия ИИВнинг шаҳар ва Ленинград вилояти бўлимига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, жанжалда умумий 8 нафар Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари иштирок этган. Жанжал иштирокчиларидан бири рақибига таёқ билан ҳужум қилган.
“Ҳодиса натижасида уч киши шифохонага ётқизилди”, дейилади хабарда.
Жанжал бозорда савдо нуқтаси сабабли келиб чиққан. Полиция жанжал иштирокчиларининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш учун керакли чораларни кўрган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023