Коронавирус сабаб яна бир муҳим бокс учрашуви қолдирилди

Спорт

image

Оғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO, IBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ва Кубрат Пулев ўртасида жорий йилнинг 20 июнь куни Лондоннинг "Тоттенхэм" футбол клуби стадионида бўлиб ўтиши керак бўлган жанг коронавирус сабаб қолдирилди. Ушбу боксчилар ўртасидаги беллашув қачон бўлиб ўтиши вазиятга қараб кейинроқ эълон қилинади.

Маълумот ўрнида, Энтони Жошуа боксдаги профессионал фаолиятида 24 маротаба рингга кўтарилган. Ушбу жангларнинг 23 тасида ғалаба қозонган, 1 марта мағлубиятга учраган. Жошуа 24 та жангнинг 21 тасида рақибларини нокаутга учратган. 

Кубрат Пулев боксдаги профессионал фаолияти давомида 29 маротаба жанг қилган. Уларнинг 28 тасида ғалаба қозонган, 1 маротаба мағлубиятга учраган. Пулев ўтказган жангларнинг 14 тасида рақибларини нокаутга учратиб, муддатидан олдин ғалабани нақд қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Спорт Кубрат Пулев Энтони Жошуа

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг