3 ойлик чақалоғини 400 долларга пуллаётган она қўлга тушди

Жамият

image

Тошкент вилоятида уч ойлик фарзандини 400 АҚШ долларига пуллаётган она қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Воқеа жорий йилнинг 3 январь куни содир бўлган. ИИВ Транспортда ХТББ ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангарон” темирйўл бекати олдида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Оҳангарон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Г.И. ўзининг уч ойлик чақалоғи В.И.ни 400 АҚШ доллари эвазига “харидор”га сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланди.

Ҳозирги кунда В.И. Оҳангарон шаҳар болалар шифохонасига топширилган.

Г.И.га нисбатан Тошкент минтақаси темирйўл транспортида ХТБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг