Зангиотадаги яп-янги шифохонада навбатдаги қурбон

Жамият

image

Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилган коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашга ихтисослашган янги шифохонада навбатдаги ўлим ҳолати қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида урғулашича, коронавирусга чалинган бемор ушбу шифохонага ётқизилгунга қадар 10 кун уйида даволанган.  

Пойтахтлик 60 ёшли М.С. (аёл) жорий йил 10-20 июль кунлари уй шароитида хусусий шифохона шифокорларининг тавсияларига мувофиқ даволанган. 21 июль куни эса Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Шу ўринда савол туғилади: марҳумнинг уй шаротида даволанишига нима мажбур қилган. У ҳақиқатан ҳам ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилмаганми ёки мурожаат қилиб, керакли жавобни олмаганми? Балки унинг неча марта тез тиббий ёрдамни чақиришга уринганини текшириб кўриш керакдир. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг