Тошкентда автобус кондуктори ва ички ишлар ходимида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Кеча, 26 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 250 та ҳолат қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Улардан 25 нафари аҳоли орасида аниқланган. Шундан 8 нафари эса Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

“Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари бошқа ҳудудларга қараганда юқори бўлиб келаётган эди. Кечаги ҳолатда эса бироз пасайганини кўриш мумкин”, дейилади вазирлик хабарида.

25 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 276 нафар бемордан 24 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 26 июнь куни эса 250 нафар бемордан 25 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 8 нафари Тошкент шаҳрига тўғри келган. 

Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи бироз камайган, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса бироз ошганини кўриш мумкин.

Жумладан, Тошкент шаҳрида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.З.да ( профилактика мақсадида намуна топширган), “Логистиа универсал маркази” МЧЖ ходими Г.С.да, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходими Ҳ.Қ.да (Тошкент вилояти Қибрай туманидаги қариндошининг уйига борган) касаллик аниқланган.

Шунингдек, Юнусобод туманида яшовчи Ш.А.да (профилактика мақсадида намуна топширган), шаҳар  ички ишлар тизими ходими Ф.Г.да, пойтахтимиздаги автосарой кондуктори С.Д.да, Чилонзор туманида яшовчи М.Х.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган) ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

530

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг