Oxford'да маърузалар яна бир йил онлайн ўтадиган бўлди

Олам

image

Машҳур инглиз университети Oxford 2020-2021 ўқув йилларидаги барча маърузаларни бир йил давомида тўхтатади. Бунга дунёдаги коронавирус пандемияси сабаб бўлди, деб ёзади РИА Новости.

Университет раҳбариятига кўра, бу чора одамлар орасидаги масофани сақлаш зарурати туфайли амалга оширилмоқда. Шунинг учун келгуси ўқув йилидаги барча маърузалар онлайн тарзда ўтказишга қарор қилинди.

Шунга қарамай, баъзи машғулотлар олдингидек давом эттирилиши режалаштирилган. Масалан, талабалар энг кам ташриф буюрадиганлари.

Университет раҳбарияти бу қарор аниқ эмаслигини таъкидлади. Агар тўсатдан ҳукумат янги тавсияларни чиқарса, унда бу масала яна қайта кўриб чиқилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британия COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатда эпидемия бошлангандан бери 250 138 та инфекция ҳолати аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Оксфорд

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг