... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Хурмачангга сиғса ич: 51 ёшли аёл қотилга айланди


16:23, 03.01.2017 Олам
 4 988

49 ёшли аёл пичоқ билан берилган дастлабки зарбадаёқ ҳаётдан кўз юмган.

2 январь куни Россия пойтахти Москванинг жанубида жойлашган хонадонларнинг бирида қотиллик юз берди. 51 ёшли аёл арзимас тортишувдан сўнг ўзининг 49 ёшли қариндошига пичоқ урган. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар берди.
 
49 ёшли аёл пичоқ билан берилган дастлабки зарбадаёқ ҳаётдан кўз юмган. Маълум бўлишича, қотилликка қўл урган аёл маст ҳолда бўлган.
 
Айни вақтда жиноятчи ҳибсга олинган ва у ўз айбига иқрор бўлган. Бундан ташқари, у қўшимча кўрсатма ҳам бериб, тортишувга нималар сабаб бўлганига ҳам ойдинлик киритган.
 
Аёлга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) юзасидан айблов эълон қилинган ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар


Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!