Кук ороллари Бош вазири ўзини 17 раҳбарлик лавозимига тайинлади

Олам

image

Кук ороллари Ҳукумати раҳбари Марк Браун ўзини давлатнинг 17 та юқори лавозимига тайинлади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Браун Бош вазир лавозимидан ташқари, ташқи ишлар, иммиграция, молия, энергетика ва қайта тикланувчи ресурслар, полиция ҳамда телекоммуникация вазири лавозимларини ҳам эгаллаган. У шунингдек, сув ости минерал ва табиий ресурслар, пенсия таъминоти ва бошқа соҳаларга жавобган. Мамлакат Бош прокурори лавозими ҳам Браунга насиб қилган.

Мухолифат етакчиси Тина Бруннинг сўзларига кўра, лавозимларнинг бундай тақсимланиши Бош вазир Ҳукуматнинг бошқа аъзоларига ишонмаслиги билан боғлиқ.

Яқин ойларда Бош вазир ўзидаги лавозимлардан бошқаларга ҳам бериши кутиляпти.

Кук ороллари архипелаг ва Янги Зеландия билан эркин ассоциацияда бўлган давлат ҳисобланади. Унинг аҳолиси Янги Зеландия фуқаролигига эга, давлат раҳбари эса қиролича Елизавета II ҳисобланади. Ороллар раҳбарияти барча ички ишларни ўзи назорат қилади, Янги Зеландия эса мудофаа ва ташқи ишлар учун жавоб беради. Ороллар таркибига 15 та орол киради, улардан 3 таси кимсасиз ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Кук ороллари Марк Браун

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг