БМТ Ўзбекистоннинг туризм бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлади

Жамият

image

14 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясининг Иккинчи қўмитасида Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш” лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди.

Резолюция лойиҳасида аъзо давлатлар Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий барқарорлик ва барқарор ривожланишга қўшаётган салмоқли ҳиссасини қайд этганлар. Улар минтақада иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашларини билдирганлар. 

Ушбу ҳужжатни қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 24-26 апрель кунлари Пекинда (ХХР) бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” Халқаро форумида билдирилган эди. 

Маълумот ўрнида, асосий қўмиталар томонидан консенсус ёки овоз бериш йўли орқали тайёрланадиган ва қабул қилинадиган қарорлар ва резолюциялар лойиҳалари пленар йиғилишларда якуний тасдиқлаш учун БМТ Бош Ассамблеясига тақдим этилади. Бу жараёнда улар одатда ўзгаришларсиз ва овоз бериш натижалари қўмиталарда бўлгани каби қабул қилинади. 

Иккинчи қўмитада иқтисодий ривожланиш масалалари, илғор технологиялар билан ишлашдаги камчиликларни бартараф этишдаги муаммолар ва ривожланиш мақсадлари учун маблағлар жалб қилиш усуллари муҳокама қилинади. Текшириш натижаларига кўра, резолюция лойиҳаси консенсус асосида қабул қилинди (БМТнинг барча 193 аъзосининг бир овоздан розилиги). 

Марказий Осиё мамлакатлари номидан ҳужжатларни Ўзбекистон делегацияси тақдим қилди. Ҳаммуаллиф бўлиб 53 давлат чиқди. Резолюция лойиҳаси Бош Ассамблеянинг декабрь ойида бўладиган пленар йиғилишида расман тасдиқланади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Туризм

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг