Помпео Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон сафарига баҳо берди

Олам

image

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари МДҲ давлатлари Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистонга амалга оширган сафаридан ўзи мамнун бўлди.

Помпео фикрича, унинг Ўзбекистон, Беларусь ва Қозоғистонга ташрифидан сўнг АҚШнинг ушбу давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамлашганига ишонч билдирди.

“Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистонда тинчлик, давлатларимиз аҳолисининг хавфсизлиги ва равнақи муҳимлиги ҳақида таъкидлаб ўтдим. Мен ишонч билан айта оламанки, бу ташрифдан сўнг ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланди”, деб ёзган Помпео.  

АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги учрашувида иштирок этди.

“С5 + 1” вазирлар учрашувида қатнашиш учун Ўзбекистонга бориш ва бу ерда сезиларли ўсишга сабаб бўлаётган ислоҳотлар дастурини кўриш ёқимли. Мен Ўзбекистон янада мустаҳкам ва фаол алоқалар бўлишини тахмин қиляпман”, деган Помпео Twitter`даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Помпео Ўзбекистонга сафари давомида Президент Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Майкл Помпео

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг