ДСҚ асоссиз текширувлар ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Жамият

image

Кеча, 29 май куни ижтимоий тармоқларда солиқ органлари ходимлари Яккасарой тумани Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 22-уйда жойлашган умумий овқатланиш объектига асоссиз равишда текшириш ўтказишга келганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бундай хабарларга “Caravan Group” ресторанлар тармоғи раҳбари Тимур Мусин эълон қилган маълумотлар асос бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мазкур маълумотларни ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, таркибида Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Шерзод Таслимов ҳам жалб этилган умумий овқатланиш объектига ташриф буюрган Ишчи гуруҳи, ҳудудни янада ободонлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мавжуд муаммоларни ўрганиш ва таклифлар олиш бўйича тумандаги барча маҳаллаларда иш олиб бормоқда ва текшириш ўтказиш ваколатига эга эмас.

Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текширишлар ўтказиш ёки уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари кузатилган бўлса, жиддий чора кўрилиши ва ҳар бир тадбиркорнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини маълум қилди.

Ҳар қандай ноқонуний текширишлар ва аралашувлар бўйича (71) 244-98-98 ёки 1198 қисқа рақамлари орқали Давлат солиқ қўмитасининг “Ишонч телефони”га хабар беришингиз сўралди.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат солиқ қўмитаси текширув Caravan Group

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг