Доллар курси яна кўтарилди, евро ва рубль арзонлашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 29 сентябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 321 сўм 21 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 5 сўм 59 тийинга қимматлаган.

1 евро курси 12 003 сўм 57 тийинга баҳоланиб, 207 сўм 03 тийинга арзонлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 4 сўм 21 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 132 сўм 7 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюталар курси

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг