ТАТУ талабалари “Youth mobile” танловида ғолиб бўлишди

Жамият

image

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан талаба-ёшлар ўртасида мобил иловалар яратиш бўйича ўтказилган “Youth Mobile” танловида ТАТУ талабалари ғолибликни қўлга киритишди. 

Университетнинг Компютер инжиниринги факультети 2-курс талабаси Сайёра Раҳимова 1-ўринни қўлга киритди ва 12.500.000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Ушбу факультетнинг “Информатика асослари” кафедраси ёш ўқитувчиси Зарнигор Файзуллаева танловда 2-ўрин эгаллаб, 4.000.000 сўм мукофоти билан такдирланди. 

Танлов 2018 йилнинг ноябрида бошланиб, финалда талабаларнинг 10 та ишланмаси намойиш этилди. Ғолиб талабаларнинг мобил иловалари Google Play ва AppStore онлайн-дўконларларига жойлаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЮНЕСКО ТАТУ Youth Mobile

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг