Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси қачон ўтиши маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 11 сентябрь куни чақирилади. Бу ҳақда бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида қарор қилинган. Мажлисни парламент юқори палатаси Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Сенат раиси одамлар билан мулоқот қилиб, аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилинишига устувор аҳамият қаратиш лозимлигини билдирди. Шунингдек, ялпи мажлис кун тартибига киритиладиган ҳар бир масала юзасидан жамоатчилик фикрини эътиборга олиш, қолаверса, ҳудудлардаги муаммоларни доимий тарзда ўрганиб бориш ва уларни муҳокамага олиб чиқиш зарурлигини қайд этди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Булар:  

•    “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги;

•    “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги;

•    “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги;

•    “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;

•    “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

•    “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати ҳақида ҳамда Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ялпи мажлис Сенат

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made