...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хориж компаниялари Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар устидан шикоят қилди


19:32, 14.11.2017 Жамият
 5 947

Бу ҳолат Интеллектуал мулк агентлиги мутахассислари томонидан ҳам тасдиқланган.

Давлат Рақобат қўмитаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Ҳиндистоннинг “Dr.Reddy's Laboratories Ltd”, Германиянинг “Rotiopharm GmbH”, Словениянинг “KRKA d.d. tovarna zdravil Nova mesto” компанияси ўзларининг интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлари Ўзбекистонда фаолият юритаётган юридик шахс — “Merrymed Farm” томонидан бузилганлиги юзасидан шикоят қилишган.
 
Давлат Рақобат қўмитаси мутахассисларининг ўрганишлари натижасида, дори препаратлари ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган “Merrymed Farm” корхонаси “KRKA d.d. tovarna zdravil Nova mesto” компанияси препаратлари учун ишлатиладиган махсус қоғоз қути дизайнидан фойдаланган.
 
Бу ҳолат Интеллектуал мулк агентлиги мутахассислари томонидан ҳам тасдиқланган.
 
Ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддаси талаблари бузилганлиги аниқланди, тегишли тартибда ушбу ҳолатнинг олдини олиш чоралари ҳам кўрилди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Интеллектуал мулк Рақобат қўмитаси “Рақобат тўғрисида”ги қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар