Туркиядан жавоб олган Сурия, мартда кутилаётган об-ҳаво – воқеа-ҳодисаларнинг қисқа дайжести

Жамият

image

Жаҳон янгиликлари

АҚШ. Қўшма Штатларда коронавирусга чалинган одамлар сони 62 нафарга етди. Ўтган ҳафтанинг шу кунида кўрсаткич 34 нафар эди. Улардан 11 киши вирусни хориждан юқтириб келган, 2 та ҳолатда у одамдан одамга юққан. Бундан ташқари, 3 киши Ухандан, 18 киши Diamond Princess бортидан олиб келинган. 

Боливия. Мамлакат прокуратураси собиқ президент Эво Моралес, вице-президент Альваро Гарсия ва ҳукуматнинг 3 нафар собиқ вазирига нисбатан кузда ўтган сайловларда овозларни манипулация қилганликда айблаб, янги жиноий иш очди. Прокуратуранинг маълумотларига кўра, сайловларда овозларни манипулация қилиш ҳақида Адлия вазирлиги ходимларига буйруқ берилгани ҳақида далиллар мавжуд. 

Сурия. Идлибда мамлакат армияси билан бўлган отишма вақтида бир нафар туркиялик ҳарбий ҳалок бўлди, икки нафари яраланди. Туркия қўшинлари бунга жавобан зарбалар йўллашган. Бунинг оқибатида, Сурия армиясининг 8 та танки, 5 та гаубици, 2 та кўп стволли ракета учирувчи қурилмаси, шунингдек, 56 нафар ҳарбий йўқ қилинган.  

Франция. Парижнинг Лион вокзалида бўлган тартибсизликларда 30 нафарга яқин киши ушланди. Тартибсизликлар шаҳарнинг Берси кўчасида бошланган эди. Шундан сўнг ишга полиция аралашди. Намойишчилар жума куни кечқурун конголик қўшиқчи Фалли Ипупа концерти ўтадиган AccorHotel Arena яқинида тўпланишди. Франциядаги Конго диаспораси фаоллари Конго Демократик Республикасининг амалдаги ҳокимиятига қарши чиқиб, қўшиқчини мамлакатнинг амалдаги президенти Чисекеди, шунингдек, олдинги раҳбари Жозеф Кабила билан яқин алоқада айбламоқда.

Фаластин. Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ироиллик ҳарбийлар билан бўлган тўқнашув вақтида камида 228 нафар фаластинлик жароҳатланди. Уларнинг аксарияти резин ўқлардан, қолганлар эса кўздан ёш оқизувчи газдан жабрланган. Шунингдек, Наблус ва Хеверон шаҳридаги Альвауар қочқинлар лагерида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган.

Ўзбекистон хабарлари

Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистонда 1-2 март кунлари кундузги ҳарорат +20…+23 даража бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 8-10 даражага юқори. 3 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ ҳаво сақланиб туради. 4-5 март кунлари салқин ва нам ҳаво оқимининг кириши билан ҳарорат фони пасаяди. Республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Бироқ баҳор ойининг биринчи ўн кунлигида об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари кутилмаяпти.

Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация расмий таклифга биноан 2020 йил 29 февраль куни Доҳа шаҳрида (Қатар Давлати) бўлиб ўтадиган АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида Битим имзолаш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар берган.

Спорт

Европа Лигасининг 1/8 финалига чиққан 16-жамоа номи ҳам аниқ бўлди. “Зальцбург” – “Айнтрахт” баҳсида кучлар тенг келди – 2:2. Икки ўйин натижасига кўра Германия клуби кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. “Айнтрахт” 1/8 финалда Швейцариянинг “Базель” жамоаси билан баҳс юритади.

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” спорт мажмуасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди. Унда 300 нафардан зиёд полвон ғолиблик учун беллашмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг