... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмлик аёл чақалоғини нега ўлдиргани маълум бўлди


19:37, 17.03.2018 Жамият
 15 242

Аёл 15 февраль куни уйида фарзандли бўлгани ва у чақалоқни пакетга солиб, уйига яшириб қўйиши оқибатида бола бўғилиб нобуд бўлгани айтилганди.

Аввалроқ, 2018 йил 17 февраль куни соат 02.00 ларда Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган П.Б. туғишдан кейинги асоратлари билан туман касалхонасига ётқизилгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
ИИВ хабарида, шунингдек, аёл 15 февраль куни уйида фарзандли бўлгани ва у чақалоқни пакетга солиб, уйига яшириб қўйиши оқибатида бола бўғилиб нобуд бўлгани айтилганди.


 
Хоразм вилояти ИИБ мазкур ҳолат бўйича янги тафсилотларни келтирди.
 
Маълум бўлишича, 21 ёшли Б.П. турмушга чиқмасдан фарзандли бўлган. Бу “айби”ни ёпиш учун ана шундай тубан йўлни танлаган.
 
Беайб чақалоғининг қотилига айланган аёлга нисбатан Жиноят Кодексининг 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирдавс БЕК 

Теглар:Она чақалоқ қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар