Хоразмдаги ноқонуний цехдан 17 тонна нефть топилди

Жамият

image

Хоразм вилояти Хонқа туманида ноқонуний фаолият олиб борган цехда кўп миқдорда нефть маҳсулоти топилди. Норасмий тажбиркорлик Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбири вақтида аниқланган.

Хонқа тумани “Олажа” қишлоғи “Ойдин Ҳаёт” маҳалласидаги ноқонуний цехда 17 тонна нефть топилган. Ушбу махфий цех кўздан кечирилганда “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи Ҳ.Б. бу ерда битум маҳсулотини ишлаб чиқараётганлигини бироқ цехга тегишли ҳеч қандай ҳужжатлар йўқлигини маълум қилган. 

Пировардида, қонуний тартибда далолатнома тузилиб, холислар иштирокида яширин цехда мавжуд бўлган 16 турдаги, умумий қиймати 35 млн 893 минг сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида вақтинча олиб қўйилган.

Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хонқа тумани бўлимига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть Хонқа цех

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг