Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
21 Февраль 2020
6578
Бугун, 21 февраль куни Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади. Вилоят раҳбари ўз сўзида шаҳарда бугун тўпланиб қолган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо берган.
“Муҳокамалардан сўнг, Рашидов Қаҳрамон Ботировични Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари томонидан тасдиқланди”, дейилади хабарда.
Рустам Холматовнинг тавсиясига кўра, депутатлар томонидан Юсупов Санжар Миртоирович Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
Маълумот ўрнида, Санжар Юсупов 2018-2020 йиллар давомида Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023