... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразм ва Андижонда порахўр мансабдорлар пора билан қўлга олинди


13:53, 07.07.2018 Жамият
 8 891

Мансабдорлар ДХХ ва прокуратура ходимлари амалга оширган тадбирлар вақтида қўлга олинди.

Хоразм вилояти Урганч тумани ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Бекзод Абдураимов 1 июль куни маҳаллий фуқародан 5 миллион сўм пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” дастурида хабар берилди.
 
Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлган Бекзод Абдураимов Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Урганч шаҳар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган амалиёт дастурида ушланган.
 
Хоразм вилояти Урганч туманида 1989 йилда туғилган Бекзод Абдримов жорий йил 10 июнь куни лавозимга тайинланган.
 
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Урганч шаҳар бўлими Абдримовга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича жиноий иш очган.
 
Мансабдорларнинг мансабини суиистеъмол қилиш бўйича яна бир ҳолат Андижон вилояти Асака туманида фош этилган.
 
Бош прокуратура қошидаги департаментнинг Андижон вилояти ва Асака тумани бўлими ходимлари ҳокимият қошидаги “Асака юксак саноат” дирекцияси раҳбари Шокир Маҳкамовни пора олиш устида қўлга туширган. У 1000 доллар ва 6,5 млн сўм пора эвазига саноат зонаси ҳудудидан 0,2 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилган.
 
Дирекция раҳбари ер ажратиб беришни ваъда қилган Асака туманининг «Ахтачи» маҳалласи ҳудудида пора олаётган вақтда қўлга олинган. Ушбу ҳолат бўйича тегишли моддалар билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Урганч Асака коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар